Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Сербия президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Сербия президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич 28–31-октябрь кунлари расмий ташриф билан мамлакaтимизда бўлади.

Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади.

Томонлар машинасозлик, агросаноат, фармацевтика, ахборот технологиялари, рақамлаштириш, туризм каби соҳаларда шерикликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратадилар. Шунингдек, тартибли меҳнат миграцияси, маданий-гуманитар алмашинув ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик йўналишлари ҳам кўриб чиқилади.

Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш кутилмоқда.

Александр Вучич, фахрий меҳмон сифатида, шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессиясида ҳам иштирок этади.

Киритилди: 11:38 28.10.2025. Ўқилди: 734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!