“Мен ўз халқимнинг фашизмга қарши кураши билан фахрланаман ва Сербияни озод қилишда Қизил Армиянинг улкан ёрдами учун миннатдорман” - деди у Москвага етиб келганидан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, кеча Литва ва Латвия Сербия президенти самолётини ўз ҳудуди устидан учиб ўтишига рухсат бермаган эди. Вучич Москвага Боку орқали учиб келди.