Сербия ўз армиясини кучайтириши ва эҳтимолий ядровий уруш хавфи туфайли бомбапаноҳларини тайёрлаши керак, деди давлат раҳбари Александр Вучич ТВ Пинк телеканалига.
«Ҳозирда бизда 257 минг жой бор. Биз бошпаналарга сиғадиган 1,5 миллион одамни жойлаштириш учун инфратузилмани қайта қуришимиз керак», деди Вучич.
Унга кўра, Белград 2011-2012 йилларда ҳаво ҳужумидан бошпаналарнинг ҳолатини яхшилаш учун буджетдан пул ажратишни тўхтатган. "Ўшандан бери улар ёмон аҳволда эди ва бу вазиятдан олдин биз бу ҳақда ўйламаган эдик, бу ҳам хато. Энди буни тизимли равишда тузатишимиз керак, – деди давлатимиз раҳбари.