Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сентябрда ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади

A A A
Сентябрда ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади

Ўтган йилнинг декабр ойида президент расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва 2023 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги қарорни имзолаган эди.

Кейинчалик, жорий йилнинг 20 апрел куни давлат раҳбари янги фармони билан юқоридаги ҳужжатга ўзгартиришлар киритди.

Ушбу ҳужжатга кўра, олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 2 сентябр (шанба) қўшимча дам олиш куни ҳисобланади.

Шу тариқа, сентябр ойида ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун дам олади:

- 2023 йил 1 сентябр (жума) - дам олиш куни;

- 2023 йил 2 сентябр (шанба) - олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

- 2023 йил 3 сентябр (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни.

Киритилди: 08:36 03.07.2023. Ўқилди: 2147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!