Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

«Центрифугалар энди ишламайди» — МАГАТЭ раҳбари Гросси

«Центрифугалар энди ишламайди» — МАГАТЭ раҳбари Гросси

МАГАТЭ (Халқаро атом энергияси агентлиги) бош директори Рафаэль Гросси маълум қилишича, АҚШ томонидан уюштирилган ҳужумлардан сўнг Фордодаги Эрон ядровий марказидаги центрифугалар ишдан чиққан. Бу ҳужумлар Исроилнинг Эронга қарши амалга оширган зарбаларидан сўнг рўй берган.

Франциянинг RFI радиоси эфирида чиқиш қилган Гросси 13 июнь куни амалга оширилган ҳужумлар Натанз, Исфаҳон ва Фордо ядровий объектларига «жуда жиддий жисмоний зарар» етказганини таъкидлади. Ушбу объектлар уранни бойитиш ва қайта ишлаш ишлари маркази бўлиб келган.

Гросси сўзларига кўра, Эронда ҳали ҳам зарар кўрмаган майдонлар мавжуд, аммо етказилган шикаст «олдинги иш ритмини сақлашни жуда қийинлаштиради».

«Биз бу объектларни яхши биламиз ва Эрон учун дастурни аввалги суръатда давом эттириш қанчалик мушкул бўлишини англаймиз. Аммо сунъий йўлдош тасвирлари орқали вайрона миқёсини аниқ баҳолаш мушкул», — деди у.

Гросси сўзларига кўра, МАГАТЭдаги маълумотларга асосан, Фордодаги центрифугалар аниқ ишдан чиққан:

«Бу ускуналарнинг қуввати ва техник хусусиятларини инобатга олган ҳолда айта оламизки, улар эндиликда ишламайди», — деди у.

Бу баёнот Эрон ядровий дастурининг келажаги ва унинг қайта тикланиши юзасидан жиддий саволларни ўртага ташламоқда.

Киритилди: 08:23 27.06.2025. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!