Сенегалнинг марказий қисмидаги Тоуба шаҳрида қурилаётган уч қаватли бинонинг қулаши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди, етти киши жароҳат олди.
“Репорт” РТС радиостансиясига таяниб, қутқарув ишларига кўплаб инсоний ва техник ресурслар жалб қилингани ҳақида хабар берди.
“Омон қолганлар ва бошқа қурбонларни қидириш давом этмоқда”, — дейилади хабарда.