Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Сенат раиси: “Прописка масаласа 1 апрелга қадар ҳал этилади”

A A A
Сенат раиси: “Прописка масаласа 1 апрелга қадар ҳал этилади”

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ва шаҳарлар ҳокимлари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

Тадбирда сўзлаган Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Президентимизнинг халқимизга йўллаган мурожаатномасида кўтарилган масалалар, уларни ҳал этиш чораларига эътибор қаратди.

– Халқимиз фаровонлигини ошириш мурожаатномада кўзда тутилган бош мақсаддир, – деди Т.Норбоева. – Давлатимиз раҳбари бу йўналишда қандай муаммолар борлиги билан бир қаторда уларнинг ечимларини ҳам кўрсатиб берди. Аслида фаровонлик ҳар бир инсоннинг нормал ҳаёт кечириши учун барча шароити яхши бўлишидир. Ҳаммада шундай имконият бор, дея оламизми? Афсуски, йўқ. Шу маънода Президентимиз камбағаллик ҳақида бежиз тўхталмади. Чунки бу муаммо мамлакатимизда мавжуд. Илгари ижтимоий соҳада ишлаганим учун ҳам мен буни яхши билсам-да, “камбағаллик бор”, деб айтиш мумкин эмас эди. Биз буни “кам таъминланганлик”, деб хаспўшлаб келдик. Ҳолбуки, бугун Ўзбекистонда 5 миллион аҳоли камбағалликда ҳаёт кечирмоқда. Муаммони очиқ айтишдан мақсад-муддао эса унга барҳам бериш учун барча чораларни ишга солишдир.

Давлатимиз раҳбари одамларни қийнаб келаётган яна бир муаммо – прописка ҳақида алоҳида тўхталгани ҳақида Сенат раиси ўз фикрини билдириб ўтди. Дарҳақиқат, бу аҳолининг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланишга оид конституциявий ҳуқуқини чеклаб келган. Шу боис масала шу йил 1 апрелгача ҳал этилади.

Киритилди: 14:45 29.01.2020. Ўқилди: 2463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар