Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сена дарёсининг ифлослангани Олимпиада иштирокчилари учун хавф туғдиради

Сена дарёсининг ифлослангани Олимпиада иштирокчилари учун хавф туғдиради

Сена дарёси E. coli ва энтерококк бактериялари билан юқори даражада ифлосланганлиги сабабли Париждаги Олимпия ўйинлари иштирокчилари учун хавф туғдиради.

Бу ҳақда Буюк Британиянинг Time журнали хабар берди.

“Июль ойининг охирига келиб, тестлар сувдаги хавфли бактериялар даражасини, хусусан, E. coli ва энтерококкларни аниқлашда давом этмоқда”, дея аниқлик киритади нашр.

Бактериялар даражаси бир қатор омилларга қараб ўзгаради: ёмғир миқдори, қуёшли кунлар ва дарёдаги оқимнинг тезлиги. Париж расмийлари томонидан эълон қилинган ҳафталик ҳисоботларга кўра, 24 июндан 2 июлгача дарёдаги сув сифати тўққиз кунликнинг олти кунида Европа стандартлари бўйича сузиш учун мос эди.

“Агар дарёдаги ифлослантирувчи моддалар миқдори ўзгарувчан бўлса-ю, расмийлар дарёни режалаштирилган мусобақалар вақтида сузиш учун хавфсиз деб ҳисобласа, спортчилар соғлиғига хавф туғдириши мумкин”, дея қайд этади нашр.

Аниқлик киритилишича, E. coli ва энтерококк бактериялари ошқозон-ичак касалликлари, жумладан, спазм, қусиш ва диареяга олиб келиши мумкин.

Бундай аломатлар, албатта, мусобақаларда қатнашиш учун мукаммал жисмоний ҳолатда бўлиши керак бўлган спортчиларга маъқул келмайди, дея таъкидлади Time.

Олдинроқ Сена дарёсидан сувда хавфли бактериялар мавжудлигини таҳлил қилган Surfrider Foundation нодавлат ташкилоти матбуот хизмати вакили Лионель Шейлюс ташкилот Париждаги Олимпия ўйинлари очилиши олдидан янги ўлчовлар ўтказиш учун рухсат олмаганини маълум қилди, деб хабар беради report.az.

Киритилди: 06:58 27.07.2024. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!