Сэм Aлтман одамларнинг кўзларини биометрик маълумотлари евазига криптовалютани совға қилмоқда. Дунёнинг 100 та давлатидан 12 миллиондан ортиқ одам аллақачон "World" лойиҳасидан рўйхатдан ўтган.
Одамларга "Orb" деб номланган қурилма орқали кўз қорачиғини сканерлаш таклиф қилинмоқда. Бунинг евазига улар рақамли "World ID" идентификаторини ва "16 Worldcoin" токенларини олишади.
Тез орада "World ID" билан Visa карталаридан фойдаланиш ёки иловалардан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади. Aлтманнинг ғояси бўйича, охир оқибат "World" глобал идентификаторга айланиши керак.