Россияда бўлиб ўтаётган Петербург халқаро иқтисодий форумида Сбербанк сунъий интеллект билан жиҳозланган дунёдаги биринчи тўлов терминали — NEO'ни тақдим қилди.
☑️ Футуристик дизайнга эга ушбу терминал фойдаланувчига автоматик мослаша олади ҳамда тўловларни банк картаси, смартфон, QR-код ва ҳатто юз орқали қабул қилади.
☑️ «Табассум билан тўлаш» функцияси учун қурилма юзни таниб олишнинг илғор технологияларидан фойдаланади. Хусусан, терминалга 3D-картография, адаптив ёритиш тизими ва сунъий интеллект алгоритмлари интеграция қилинган.
☑️ Сбербанк маълумотига кўра, NEO қурилмаси мижозларни ёруғлик шароити мураккаб бўлган ҳолатларда ҳам аниқ таниб олиш имкониятига эга.
🤖 Бу каби технологиялар келажакда тўлов жараёнларини янада тезлаштириб, банк картаси ёки телефонсиз ҳам ҳисоб-китоб қилиш имкониятини кенгайтириши мумкин.