Илон Маскнинг президент Доналд Трампнинг бўлажак жамоасига қўшилиши жиддий ахлоқий саволлар туғдиради. Сайёрадаги энг бой одам холисликни сақлай оладими ва манфаатлар тўқнашувидан қоча оладими? Бутун жаҳон оммавий ахборот воситалари АҚШнинг янги сайланган президенти ва америкалик миллиардер ўртасидаги кутилмаган дўстлик ҳақида ёзмоқда.
Сайловдан олдин ҳам Трамп Жанубий Африкада туғилган тадбиркорни Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) раҳбарлик қилишини эълон қилган эди. Унинг қандай ваколатларга эга бўлишини ҳали ҳеч ким билмайди, аммо мақсад аллақачон маълум: 2024 йилда АҚШ федерал буджетини 6,8 триллион доллардан 4,8 триллион долларга камайтириш.
Трамп ҳукумат харажатларини қисқартиришга ёки яхши бошқарув бўйича мутахассисларни жалб қилишга интилаётган биринчи президент эмас. Мисли кўрилмаган нарса шундаки, у буни шахсий алоқалар ва шахсий манфаатлар учун юзага келадиган имкониятлардан фойдаланган ҳолда қилади. Бундан ташқари, Трамп ўз тилидан эҳтиёт бўлиб, Маск ижро ҳокимиятининг расмий қисмига айланмаслигини ва «Вазирлар маҳкамасидан ташқарида Оқ уй ва Буджет бошқармаси билан ҳамкорликда маслаҳат ва кўрсатмалар беришини» айтди.