Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Сайёҳлик ярмаркасида “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” тақдим этилади

Сайёҳлик ярмаркасида “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” тақдим этилади

13-15 ноябрь кунлари “Ўзэкспомарказ”да “Ипак йўлида туризм” 25-Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтади. Мазкур туристик ярмарка 1995 йилдан бери БМТ умумжаҳон сайёҳлик ташкилоти расмий кўмаги билан ўтказилмоқда.

25 - Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркаси иштирокчиларини қизиқарли тадбирлар кутмоқда: шарқона бозор, “Ипак йўлининг таъми” миллий таомлар фестивали, Ўзбекистон туристик бренди элчиларининг халқаро форуми, Шаҳрисабз миллий либослар халқаро фестивалининг тақдими, ҳунармандлардан маҳорат дарслари ва улар ясаган буюмлар кўргазмаси, Ўзбекистон ва Россиянинг биринчи туристик форуми ва ҳоказо.

Шунингдек, туроператорлар учун “Туризм соҳасидаги инновациялар”, “Туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларига тақдим этилган енгиллик ва имтиёзлар” ҳамда “Ўзбекистоннинг расмий йўл кўрсаткичи” мобил иловасининг тақдимоти ўтказилади.

Киритилди: 06:51 09.11.2019. Ўқилди: 1415 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!