Сайловда қонун бузилиш ҳолатини текшириш бўйича 5 та мурожаат келиб тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.
Мурожаатлар Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сирдарёдан келиб тушган.
Уларнинг 1 таси ўз тасдиғини топмаган. Қолган 4 таси бўйича мурожаатчига тушунтириш берилган.
Сайлов кампанияси вақтида ОАВдаги 1100 дан ортиқ хабарлар мониторинг қилинган.