Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сайлов участкаси ходими портлатиб юбориш таҳдиди учун 25 йилги қамалиши мумкин

Сайлов участкаси ходими портлатиб юбориш таҳдиди учун 25 йилги қамалиши мумкин

АҚШда сайлов участкаси ходими муддатидан олдин овоз бериш жойини портлатиб юбориш билан таҳдид қилгани учун ҳибсга олинди.

Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги маълум қилди.

"Жоржия штатидаги сайлов участкаси ходими Жонс округи сайлов нозирига сайлов участкаси ходимларига таҳдидли хат юборгани учун ҳибсга олинди", — дейилади департамент баёнотида.

Хабар қилинишича, 25 ёшли Николас Уимбиш октябрь ойи ўрталарида сайловчилардан бири билан жанжаллашиб қолган. Орадан кўп ўтмай, у бу одам номидан сайлов участкаси директорига Уимбиш ва бошқа сайлов участкаси ходимларига таҳдид солинган хат юборди. Мактубда, шунингдек, эрта овоз бериш жойида портлаш юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирувчи эслатма ҳам бор эди.

"Уимбиш бомба таҳдиди юбориш, бомба таҳдиди ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш, таҳдидли хат юбориш ва ФҚБга ёлғон баёнотлар беришда айбланмоқда... У энг кўп 25 йиллик қамоқ жазоси билан жазоланиши мумкин", — дейилади баёнотда.

Киритилди: 15:09 05.11.2024. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!