"АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп 2020 йилги сайловларга таъсир ўтказиш мақсадида фуқаро сифатида жиноят қилган ва жиноий таъқиблардан ҳимояланмаслиги керак", дейилади махсус прокурор Жек Смит томонидан Колумбия округи судига тақдим этилган ҳужжатларда.
165 саҳифалик петицияда Смит Трампга қарши суд жараёни давом этиши кераклигини таъкидлаган ва собиқ президентнинг Жо Байден ғалаба қозонган сайлов натижаларини бекор қилишга уринишлари ҳақида қўшимча далиллар келтирган.
Мурожаатни кўриб чиқиш санаси ҳали белгиланмаган, бироқ у катта эҳтимол билан 5 ноябрга белгиланган сайловдан олдин бўлмайди.