Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Сайлов кодексининг 9 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Сайлов кодексининг 9 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда

Сайлов кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис қуйи палатасининг депутати Расул Кушербаев маълум қилди.

Янги лойиҳага кўра, Сайлов кодексининг қуйидаги моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган:  

  •  14, 20, 22, 101 ва 102-моддаларида юқори турувчи сайлов комиссияларининг ваколатларидан қуйи турувчи сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишни чиқариб ташлаш;  
  •  21-моддада Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва ўн бир – ўн саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилишини белгилаш;  
  •  31-моддадан сайлов бюллетенида номзоднинг эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи кўрсатилиши ҳақидаги нормани чиқариб ташлаш;  
  •  38-моддада сайловларда сиёсий партия ёки номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишда фуқаролар паспорт билан бир қаторда идентификация картаси орқали ҳам шахсини тасдиқлаши мумкинлигини белгилаш;  
  •  48-моддада сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирлар уларнинг ўтказилиши жойи ва вақти ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликлари камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилинган ҳолда ўтказилиши, бунда, ушбу оммавий тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслигини белгилаш.  

Қонун лойиҳаси ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси сайловлар бўйича миссиясининг мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялари бўйича сайлов тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг таҳлиллари асосида Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган.  

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, Сенатга юборилди. 

Киритилди: 14:25 04.05.2021. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!