Исроил мудофаа кучлари баёнотига кўра, ҳаво ҳужумлари Ямандаги ҳусийларга тегишли объектларга қарши қаратилган.
Исроил ҳаво кучлари Сана халқаро аэропортидаги ҳуcийлар ҳарбий фаолият учун фойдаланаётгани айтилаётган инфратузилмага ҳужум қилди. ЦАХАЛ, шунингдек, Яманнинг ғарбий соҳилидаги Ҳодейда, Ал-Салиф ва Рас Кантиб шаҳарларидаги иккита электр станцияси ва порт инфратузилмасига ҳужум қилди.
Саудиянинг Al Hadath телеканали манбасига таяниб хабар беришича, зарбада Санадаги ҳусийлар қароргоҳи ҳам нишонга олинган.