Исроил мудофаа кучлари Бейрут жанубидаги Бурж ал-Баражна ва Ҳадас ҳудудлари аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишга чақирди.
Бу ҳақда ЦАХАЛ расмий вакили Авичаи Эдри Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
"Бурж ал-Баражна ва Ҳадаснинг жанубий ҳудудлари аҳолисига, айниқса хариталарда ва унга туташ тузилмаларда белгиланган биноларда яшовчиларга шошилинч огоҳлантириш: сиз Ҳизбуллоҳ ҳарбий объектларига яқин жойлашгансиз, яқин келажакда ЦАХАЛ ҳужум қилади. Ўз хавфсизлигингиз ва яқинларингиз хавфсизлиги учун зудлик билан ушбу биноларни тарк этишингиз ва улардан камида 500 метр узоқликда туришингиз керак”, — деб ёзган Эдри.
У мурожаатга Ҳизбуллоҳ томонидан ҳарбий нишон сифатида фойдаланилгани айтилаётган турар-жой бинолари кўрсатилган ҳудуднинг сунъий йўлдош суратларини илова қилган.