Қурбонов Миршод Рустамович — Савдо-саноат палатасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
М.Қурбонов 1991 йил Бухоро вилояти Ромитан туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган.
Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.