Сариосиё туманида «Аэропорт» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х.М. хонадонида фаолият юритаётган «сауна» газ қувурига ҳисоблагичсиз ўғринча уланиб олгани аниқланди.
Камига газсўрғич ускунаси орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Қоидабузарлик «Ўзенергоинспекция» Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси, газ таъминоти корхонаси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланди.
Бунинг оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 млрд 88 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.