Бугун 26 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саудиялик дастурчи аёллар ғолиб бўлишди

A A A
Саудиялик дастурчи аёллар ғолиб бўлишди

Саудиялик дастурчи аёллар гуруҳи “Hajj Hackathon” мусобақасида ғолиб бўлишди. Бу ҳақда IlmFeed канали ўзининг Твиттердаги саҳифасида маълум қилмоқда. Ушбу мусобақада 50 мамлакатдан ташриф буюрган 1000 нафар иштирокчи Саудия Арабистонига келган ҳожиларнинг сафарини янада осонлаштиришнинг техник ишланмалари билан иштирок этди.

Мусобақада ғолиб бўлган саудиялик аёллар гуруҳи “Torjaman” таржима дастурини ишлаб чиққан. Уларга 1 миллион Саудия реали (тахминан 266 минг доллар ёки 2,1 миллиард сўм) миқдорида мукофот пули берилган.

Manba: azon.uz

Киритилди: 23:25 04.08.2018. Ўқилди: 1401 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар