Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Саудиядан Туркиягача: АҚШнинг янги дипломатик сафарлари бошланди

Саудиядан Туркиягача: АҚШнинг янги дипломатик сафарлари бошланди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 11-16 май кунлари Саудия Арабистони, Қатар ва Туркияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти хабарида айтилади.

"Давлат котиби Марко Рубио 11-14 май кунлари президент (АҚШ президенти Доналд) Трампга Саудия Арабистони ва Қатарда ҳамроҳлик қилади, у ерда президент Қўшма Штатлар ва Форс кўрфази бўйича ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга интилади," - дейилади ҳужжатда.

"Кейин 14-16 май кунлари давлат котиби Рубио Анталияга (Туркия) боради, у ерда НАТО давлатлари ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашувида иштирок этиб, альянс хавфсизлигининг устувор йўналишларини, жумладан, мудофаага инвестицияларни кўпайтириш ва Россия-Украина ўртасидаги урушни тугатиш масалаларини муҳокама қилади," - дейилади баёнотда.

Киритилди: 18:49 11.05.2025. Ўқилди: 679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!