Бугун 5 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Саудия Про-лигаси юлдузлари мамлакатни тарк этмоқчи

Саудия Про-лигаси юлдузлари мамлакатни тарк этмоқчи

Яқин Шарқдаги вазиятга қарамай, Саудия Арабистони чемпионати ўйинлари режалаштирилган графиқ бўйича бўлиб ўтади.

Ўтган ҳафтада Исроил ва АҚШ ҳарбий кучлари Эрон ҳудудига зарбалар берди ва ҳарбий амалиёт бошланганини эълон қилди. Ислом республикаси эса бунга жавобан АҚШнинг ҳарбий базаларига ҳамда Исроил, Қатар, БАА, Саудия Арабистони, Қувайт ва Баҳрайндаги бошқа объектларга зарбалар йўллади.

Сўнгги кунлардаги воқеалар фонида Саудия клублари ўйинчилари ва ходимлари ўртасида ўз хавфсизлиги бўйича хавотирлар кучаймоқда, дея хабар берди лига ходимларидан бири The Athletic нашрига. Бошқа бир манбанинг маълум қилишича, кўплаб футболчиларнинг оилалари минтақани тарк этган.

"Лига клубларга ўйинларни давом эттириш хавфсиз экани ҳақида хатлар юборди, бироқ бу кўпчиликни ишонтира олмади. Кўплаб хорижлик футболчилар шунчаки минтақадан чиқиб кетишни исташмоқда. Баъзилар аллақачон оилаларини хавфсиз жойга кўчиришга улгурди. Бу воқеалар одамларни шокка тушириб қўйди.

Лиганинг "биз хавфсиз ўйнай оламиз" деган баёнотлари билан кўприклар ва маълум бинолардан узоқроқ туриш кераклиги ҳақидаги миллий огоҳлантиришлар ўртасида фарқ бор.

Биз ҳамон одатдаги тартибда машғулот ўтказяпмиз ва дам олиш кунларидаги ўйинлар давом этиши айтилди, аммо футболчилар кетишни бошласа, ҳаммаси ўзгариб кетиши мумкин. Улар бизнинг хавфсизлигимизни қандай кафолатлаши мумкинлигини тушунмаяпман", — деб таъкидлади манба.

Киритилди: Бугун 11:54. Ўқилди: 446 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!