Хабар берилишича, Жидда ва Жизан ҳудудларидаги нефт инфратузилмасида ёнғинлар келиб чиққани хабар қилинмоқда. Шунингдек, Янбудаги объектларга ҳам зарбалар берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ракета ва дронлар Яман ҳусийлари назорати остидаги ҳудуддан учирилган.
Жабрланганлар ва етказилган зарар кўлами ҳақидаги маълумотлар ҳозирча номаълум. Ар-Риёд ва Жидда аэропортларида парвозлар вақтинча тўхтатилган.