Саудия Арабистонидаги Тоиф авиабазасига қилинган ҳужум оқибатида Италияга тегишли Eurofighter F-2000 қирувчи самолёти зарарланди.
Бу ҳақда Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто маълум қилди.
«Ҳужум вақтида базанинг чекка қисмида турган Италиянинг F-2000 самолётига шикаст етди. Ҳарбийларимиз фойдаланаётган бошқа техника ёки инфратузилма объектларига зарар етмаган», — дейилади вазирлик баёнотида.
Крозеттонинг таъкидлашича, Тоиф авиабазасида Италия ҳарбий хизматчилари ҳам бор. Ҳужум оқибатида улардан ҳеч бири жабрланмаган.
Вазир, шунингдек, ҳарбий персонални ҳимоя қилиш мақсадида хавфсизлик чоралари олдиндан кучайтирилганини билдирди.