Саудия Арабистони Подшолиги Эрон тажовузини кескин қоралайди — Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги.
Подшолик Эрон томонидан Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Қатар, Қувайт ҳамда Иорданияга қарши йўналтирилган ҳаракатларни кескин қоралашини маълум қилди.
Саудия Арабистони мазкур қардош давлатлар билан тўлиқ бирдамлигини ва қўллаб-қувватлашини тасдиқлашини ҳамда уларнинг хавфсизлиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш учун зарур бўлган барча чораларни кўришда мавжуд имкониятларини сафарбар этишга тайёр эканини билдирди.
Баёнотда таъкидланишича, Эрон томонидан давом этаётган бу каби ҳаракатлар халқаро ҳуқуқ нормалари ва халқаро муносабатлар тамойилларига зид ҳисобланади.
Шунингдек, Саудия Арабистони халқаро ҳамжамиятни ушбу очиқ тажовузларни қоралашга ва минтақа хавфсизлиги ҳамда барқарорлигига путур етказаётган Эрон қоидабузарликларига қарши қатъий чоралар кўриш учун бирлашишга чақирди.