АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШ Саудия Арабистонига НАТОдан ташқари Вашингтоннинг асосий иттифоқчиси мақомини берди ва қироллик билан мудофаа соҳасида стратегик келишувни имзолади.
🗣 «Мен ҳарбий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишимизни эълон қилишдан мамнунман. Саудия Арабистонини расман НАТОдан ташқари асосий иттифоқчи деб белгилаяпмиз», – деди президент.
Айни пайтда АҚШнинг НАТОдан ташқари иттифоқчиси мақомига эга 19 та мамлакат мавжуд бўлиб, улар орасида Яқин Шарқ давлатлари ҳам бор.
Ушбу мақом ҳарбий ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиради: бундай давлатлар моддий-техник таъминот учун кредитлар олиши, Америка захираларини ўз ҳудутида жойлаштириши ва тайёрлов дастурларида иштирок этиши мумкин.
📈 Бу эълон Саудия вориси Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШдаги саудия инвестициялари ҳажмини 600 миллиард доллардан 1 триллион долларгача ошириш ваъдасидан сўнг берилган.
АҚШ президенти Дональд Трамп, шунингдек, Америка разведкаси тарқатган Муҳаммад бин Салмон Washington Post журналисти Жамол Хашоқжининг 2018 йилдаги ўлдирилишига «алоқадор бўлиши мумкин» деган маълумотларни рад этди.
«Ҳар хил воқеалар бўлади, сизга ёқсин-ёқмасин. Шу ерда тўхташимиз мумкин. Бундай саволлар билан меҳмонимизни ноқулай аҳволга солмаслик керак», — деди АҚШ президенти.