Саудия Арабистони мустақил Фаластин давлатини яратиш учун янги коалиция ташкил этилганини эълон қилмоқда, деди қироллик ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон. Унинг сўзларини Ал Арабия телеканали хабар қилмоқда .
«Зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва икки давлат келишувини амалга ошириш бўйича аниқ натижаларга олиб келадиган қарорларни қабул қилиш учун жамоавий ҳаракатлар зарур, улардан асосийси мустақил Фаластин давлатини яратиш бўлиши керак», деди Саудия Арабистони дипломати.
Бен Фархон бу ташаббус Фаластин можаросини ҳал қилиш бўйича Европа ва араб режасини амалга ошириш бўйича биргаликдаги ишларнинг самараси эканини алоҳида таъкидлади.