Портал маълумотларига кўра, аввалроқ Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Муҳаммад бин Салмон «қироллик пойтахти Шарқий Қуддусда бўлган мустақил Фаластин давлатини яратиш йўлида кўп меҳнат қилишдан тўхтамаслигини» айтган.
Сиёсатчи бусиз қироллик Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатмаслигини таъкидлади.
Қўшма Штатлар Хитой ва Россия билан урушга тайёргарлик кўриш режасини эълон қилди
Журналистларнинг тушунтиришича, бу баёнот Вашингтоннинг Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича муҳим келишувга эришиш ҳақидаги узоқ йиллик умидларини пучга чиқарди.
Уларга кўра, келишув бир вақтнинг ўзида минтақада Хитойга қарши туриш воситаларини ишлаб чиқади, Ғазодаги инқирозни ҳал қилишга ёрдам беради ва АҚШнинг 45-президенти Доналд Трамп келишувларини амалга оширади.
Саудия Арабистонининг баёноти ва БМТдаги овоз беришдан сўнг Жо Байден маъмуриятининг Исроилнинг ҳарбий тажовузини сўзсиз қўллаб-қувватлаши АҚШни жаҳон саҳнасида тобора яккаланиб қолмоқда, дейди таҳлилчилар.