Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Саудия Арабистон Ҳаж ва умра вазири ишдан олинди

Саудия Арабистон Ҳаж ва умра вазири ишдан олинди

The New Arab нашрининг хабар беришича, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазири Муҳаммад Бантан ишдан олинган.

Вазир ишдан бўшатилгани ҳақидаги қарор жума куни эълон қилинди. Ҳаж ва умра вазирлигига вақтинчалик раҳбар этиб Иссам ибн Саид тайинланди.

Коронавирус пандемияси туфайли Саудия Арабистонининг ҳаж ва умра зиёратларини ташкиллаштириш билан шуғулланадиган фирмалари катта зарар кўрди. Жорий ҳафтада бундай фирмаларга молиявий ва иқтисодий ёрдам кўрсатишни назарда тутувчи ҳукумат дастури тасдиқланди.

Ўтган йили атиги 10 минг киши ҳаж амалларини бажарди, 2019 йилда ҳаж зиёрати учун 2,5 миллион киши келган эди. Пандемия ҳали ҳам давом этаётгани сабабли бу йил неча кишининг ҳаж қилишига рухсат берилиши номаълум бўлиб турибди.

Киритилди: 11:27 13.03.2021. Ўқилди: 4449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!