19 май куни имзоланган 186-сонли Президент қарорига кўра, 2025-2030 йилларда:
🔸 Саратонга чалинган болалар 100 % ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олинади;
🔸 болалар саратонини эрта босқичларда аниқлашни 65 фоизгача оширилади,
🔸Онкологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлиги - 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлиги – камида 60 фоизгача оширилади;
🔸 2025 йил 1 июлгача “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида онкологик касалликларга чалинган болаларни рўйхатга олиш, ташхислаш, диспансер кузатувижараёнларини ўз ичига олган беморнинг рақамлаштирилган маршрути жорий этилади. Бунда шифокор қабулига масофадан ёзилиш ҳамда онлайн консультациялар ўтказиш имконияти яратилади.
🔸 Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар саратони бўйича халқаро Академик хаб ташкил этилади.