Санкт-Петербургдаги кафелардан бирида юз берган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна 25 киши жароҳат олди, 19 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда шимолий пойтахт губернатори Александр Беглов ўзининг телеграм-каналида маълум қилди.
"Василевский оролидаги кафеда юз берган воқеа юзасидан ҳозирда шаҳарнинг барча фавқулодда ва махсус хизматлари жалб қилинган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари билан келишилган ҳолда ишламоқдамиз. Улар воқеа сабабларини аниқламоқда", - дейилади хабарда.
Губернаторнинг сўзларига кўра, шаҳарда жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун барча зарур ресурслар мавжуд.