Санкт-Петербургда Фин кўрфази томонидан эсаётган бўронли шамол туфайли сув сатҳи кўтарилди, шу сабабли шаҳарни сув тошқинидан ҳимоя қилувчи дамбаси ёпилди.
"Сув сатҳининг максимал даражада кўтарилиши кузатилмоқда. Дамбанинг ташқи томонида сув сатҳи 180 сантиметрдан ошди", дея хабар бермоқда шаҳардаги ҳимоя иншоотлари мажмуаси матбуот хизмати.
"Агар ҳимоя дамбалари ёпилмаганида, аллақачон сув тошқини юз берган бўлар эди. Ишонч билан айтиш мумкинки, Санкт-Петербургда июл ойида шаҳар тарихидаги иккинчи сув тошқини қайд этилди", — деб ёзди Санкт-Петербург бош синоптиги Александр Колесов ўзининг Теlegram-каналида.