Бугун 29 октябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Санкцияларга қарамай, Евроиттифоқ Россиянинг учта энг йирик савдо ҳамкоридан бири бўлиб қолмоқда — Bild

Санкцияларга қарамай, Евроиттифоқ Россиянинг учта энг йирик савдо ҳамкоридан бири бўлиб қолмоқда — Bild

Немис нашри маълумотларига кўра, 2024 йилда Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар ва Россия ўртасида маҳсулот айирбошлаш ҳажми 67,5 миллиард еврони ташкил этган.

Биринчи ўринни кутилганидек Хитой эгаллаган: ушбу мамлакат билан савдо ҳажми 244,8 миллиард долларга етган, шундан 130 миллиард долларини хитойликлар томонидан Россия нефти, гази ва кўмирини импорт қилиш ташкил этган.

Иккинчи ўриндан эса Ҳиндистон жой олди. Бу мамлакат 12-ўриндан бирданига иккинчи поғонага кўтарилиб, Россия энергетика ресурсларини чегирма асосида сотиб олувчи асосий харидорга айланди.

Бундан ташқари, Ғарбнинг босими ва иккиламчи санкциялар таҳдидига қарамай, Исроил, Арманистон, Ўзбекистон, Туркия, Миср ва Бразилия Москва билан савдо алоқаларини мустаҳкамлаган.

Германия иқтисодий институти ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йили Россия экспорти 18 фоизга ўсиб, 330 миллиард долларга етган.

Киритилди: 16:26 27.10.2025. Ўқилди: 601 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!