Сурияга қарши санкциялар зилзила қурбонларига гуманитар ёрдам кўрсатишни қийинлаштирмоқда, деди Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари федерацияси бош котиби ўринбосари Хавьер Кастельанос.
«Санкциялар биз қилаётган ҳамма нарсанинг нархини оширади – шунинг учун гуманитар хизматлар етказиб бериш учун кўпроқ вақт талаб этилади, баъзида хусусий етказиб бериш керак бўлади, бу эса яна харажатларни ошириши мумкин», деди у.
Унинг фикрича, Сурияда вайроналар остида Туркиядагидан кўра кўпроқ одам қолиши мумкин, жумладан, керакли қидирув-қутқарув ускуналари йўқлиги сабабли.
ИФРC зилзила оқибатларини бартараф этишга ёрдам бериш учун 200 миллион Швейцария франки сўраб шошилинч мурожаат қилди, улардан 120 миллиони Туркияга ва 80 миллиони Сурияга кетиши кутилмоқда.
Айни пайтда бузилган ёки вайрон бўлган уй-жойлар, тиббиёт ва таълим муассасаларининг ҳолатини баҳолаш ишлари олиб борилмоқда. Тўлиқ таҳлил бир неча ой давом этади.