Франция ватанпарварлари партияси раҳбари Флориан Филиппонинг айтишича, Майя Сандунинг Молдовадаги президентлик сайловларида етакчилиги Брюссель ва Вашингтоннинг аралашуви билан таъминланган. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Флориан Филиппонинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ва НАТОга йўналтирилган Санду "хорижий диаспора томонидан сайланган ва Молдованинг ўзида рақибига ютқазган".
Француз сиёсатчисининг сўзларига кўра, Санду Вашингтон ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен томонидан "танланган". "Европа Иттифоқи - бу улкан сайлов манипуляцияси", дея қўшимча қилди Филиппо.