Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Самвел Бабаян "Навбаҳор" клуби бош мураббийига айланди

Самвел Бабаян "Навбаҳор" клуби бош мураббийига айланди

Самвел Бабаян "Навбаҳор" клуби бош мураббийига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Бугун юртимизнинг таниқли мутахассисларидан бири, “Пахтакор” жамоаси билан кўплаб ютуқларни қўлга киритган, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам фаолият юритган Самвел Вячеславович Бабаян “Навбаҳор” ПФК билан шартнома имзолади.

Жамоамиз 2022 йилги мавсумни Самвел Бабаян бош мураббийлигида бошлайди.

Биз “Навбаҳор”нинг Самвел Вячеславович қўл остида юксак натижаларни қўлга киритиши ва шонли тарихини қайтаришига тилакдошмиз", дейилади хабарда.

Киритилди: 12:50 27.11.2021. Ўқилди: 2122 марта. Фикрлар сони: 11 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!