Air Canada Express рейси учувчилари ЛаГуардиа аэропортида ер усти транспорт воситаси билан тўқнашувда ҳалок бўлишди.
Бу ҳақда NBC News манбаларга таяниб хабар берди.
"Нью-Йоркдаги ЛаГуардиа аэропортида Air Canada Express рейси ва ер усти транспорт воситаси ўртасидаги тўқнашувда самолёт учувчиси ва иккинчи учувчиси ҳалок бўлди", дейилади хабарда.
Манбаларга кўра, Нью-Йорк шаҳрининг тиббий эксперти ҳозирда уларнинг ўлим сабабларини текширмоқда.