“Humo Arena” муз саройида 2019 йилнинг 8 декабрь куни саловатчи хонанда Сами Юсуфнинг яккахон концерт дастури бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.
Кейинроқ хонанданинг концерт дастури номаълум сабабларга кўра қолдирилганлиги ҳақида маълумотлар тарқалди.
«Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Сами Юсуфнинг концерти қолдирилиш сабабларига ойдинлик киритди.
— Сами Юсуф билан боғлиқ бўлган масала бўйича Сами Юсуфнинг концертини ташкил қилмоқчи бўлган ташкилотчи ва Сами Юсуф ўртасидаги шартнома ўзаро келишув асосида ҳал қилинган.
Бу концерт “Ўзбекконцерт” томонидан қолдирилмади. Сами Юсуф ва ташкилотчи томонидан ўзаро шартномаларга келишилган ҳолда концерт дастури маълум бир муддатга қолдирилди.
Бу дастур қачон бўлиб ўтиши ҳақида ҳозирча концерт ташкилотчиси томонидан маълум қилинмаган. Сами Юсуфнинг концерти қолдирилишига “Ўзбекконцерт”нинг ҳеч қандай алоқадорлик жойи йўқ, дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.