Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самбочиларимиз 6 та медалга эга чиқди

Самбочиларимиз 6 та медалга эга чиқди

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида III Бутунжаҳон жанг санъати ўйинлари ўтказилмоқда. Мусобақанинг самбо бўйича ўтказилган беллашувларида самбочиларимиз 2 та олтин, 3 та кумуш, 1 та бронза медалларини қўлга киритди.

Самбо баҳсларида вазни 79 килограммгача бўлган Фурқат Рўзиев ва 59 килограмм вазндаги Ибодатхон Агожонова делегациямизга олтин медаль келтирди.

Финалга қадар ўтказилган баҳсларла зафар қучган Дилшодбек Йўлдошев, Муҳаммадали Саъдуллаев ва Бегойим Ҳайитова кумуш медаль соҳибига айланган бўлса, Гулсевар Ўроқова ўз вазнида бронза медали билан тақдирланди.

Маълумот учун, бугун 21 октябрь куни мусобақа доирасида микст баҳслар ўтказилади.

Киритилди: 14:48 21.10.2023. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!