Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида, "Булварь" майдонида чинор дарахтлари кесилгани ва мутасадди ташкилотлар бу ҳолатга бефарқ эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Аммо Самарқанд вилояти Экология бошқармаси бу ҳақда 2 сентябрь куни хабар берган, унда яроқсиз ҳолга келган ва хавф туғдириши мумкин бўлган чинор дарахтлари кесилиши ҳақида олдиндан маълум қилинган.
"Самарқанд вилояти Экология бошқармаси, вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари иштирокида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Самарқанд шаҳар Университет xиёбони Оқсарой кўчасидан “Гўри Амир” мақбарасига қараб кириш йўлининг ўнг томонида экилган чинор дарахтларининг ҳолатини ўрганиш жараёнида, ҳудуддаги уч туп чинор дарахтлари кўп йиллар давомида турганлиги сабабли ташқи таъсирлар натижасида ҳозирги кунда ўзининг мустаҳкамлик ҳолатини йўқотганлиги, танасида ғоваклар пайдо бўлиб, йўл томонга 40 даражага оғиб қолиши оқибатида инсонлар ҳаёти учун хавфлилик даражаси юқори бўлиб қолганлиги аниқланди", дейилади хабарда.