Бугун 19 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандлик мактаб ўқувчилари томонидан яратилган платформа Европанинг нуфузли таълим муассассаларида ишлатилиши бошланди

A A A
Самарқандлик мактаб ўқувчилари томонидан яратилган платформа Европанинг нуфузли таълим муассассаларида ишлатилиши бошланди

Самарқандлик 3 нафар 10-синф ўқувчилари – Саидафзал Шукуров, Хожиакбар Муродов ва Самандар Муҳаммадиевлар томондан яратилган инглиз тилини ўрганишни сунъий интеллект ва кенгайтирилган реаллик (AR – Augmented Reality) ёрдамида баҳолаш адаптив тизими яратилди.

Ҳозирги кунда 10 га яқин мамлакатларда синовдан ўтган платформа бош қароргоҳи Грецияда бўлган, ҳамда 20 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритадиган Ғарбий Европанинг энг нуфузли таълим муассассаларидан бири – Maria Daviati номидаги Халқаро илмий-изланиш ва педагогик мактаби ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ва амалиётга жорий қилинди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023 йилдан бошлаб, ўқувчиларни иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш таклифи мамлакатимизда мактабгача ва мактаб таълимини ривожлантиришга туртки бўлди. Натижада, мамлакатимизнинг турли чеккаларида инглиз ва бошқа хорижий тилларни ўрганиш, шунингдек, кўплаб касб-ҳунарлар билан бир қаторда ИТ соҳасида ҳам ёшларимизнинг қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Жумладан, умумтаълим мактабларида информатика фанидан дунё тан олган Kemridj ва MM нашриётларида чоп этилган китобларнинг ишлатилиши, ёшларнинг халқаро андозаларга мос таълим дастурларини ўқишига имкон яратди.

Ўқувчиларнинг илмий раҳбари ҳозирги кунда АҚШнинг San Diego Университетида илмий иш қилаётган халқаро эксперт Муҳаммадхон Солиевнинг таъкидлашича:

«Сўнгги йилларда мамлакатимизда ИТ ва хорижий тилларни ўрганишга давлат раҳбари даражасида эътибор берилгани минглаб ёшларимизнинг ИТ лойиҳларга қизиқиш билдиришига ва керакли билим кўникмаларни олгандан кейин жаҳон стандартларига жавоб берадиган дастурий таъминотлар яратиб, катта ютуқларга эришмоқда. Жумладан, ҳали 10-синф ўқувчилар томонидан яратилган платформанинг Maria Daviati номидаги Халқаро илмий-изланиш ва педагогик мактаби каби жаҳон тан олган таълим муассассалари томонидан ишлатилиши таҳсинга сазовор»

Ўқувчилар томонидан яратилган платформа сунъий интеллект (AR – Augmented Reality) ёрдамида тил билиш даражасини юқори аниқликда аниқлаб бериб, қайси жабҳаларда ўз устида ишлаши кераклигини, ўқувчиларнинг кучли ва кучсиз томонларини аниқ белгилаб беради. Бошқа платформалардан фарқли равишда, мазкур платформа аудио ва визуал малумотлардан ташқари, (AR – Augmented Reality) яни кенгайтирилган реаллик концепциясининг тадбиқ этилганидир.

Платформа яратувчилари – Самарқанд шаҳар давлат мактабаларида таҳсил олаётган оддий ўқувчилар, ИТ соҳасидаги билимларини бир миллион дастурчи доирасида ҳамда инфроматика фанидан мактабларда жорий этилган ММ нашриётида чоп этилган китоблар орқали ўрганган. Платформани амалга тадбиқ этган Maria Daviati номидаги Халқаро илмий-изланиш ва педагогик мактаби ўқувчиларга грант бериш ҳақида ҳам маълумот берган.

Самарқандлик мактаб ўқувчилари томонидан яратилган платформа Европанинг нуфузли таълим муассассаларида ишлатилиши бошланди

Maria Daviati номидаги Халқаро илмий-изланиш ва педагогик мактаби 2002 йилда тузилган бўлиб, 20 дан ортиқ мамлакатларда ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Ҳозирги кунгача 50,000 дан зиёд битирувчилари иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритади, муассасса томонидан тақдим этиладиган курслар Европа таълим ташкилотлари рейтингида юқори ўринларда жойлашган.

Киритилди: 12:23 22.12.2023. Ўқилди: 1937 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!