ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан 30 октябрдан 14 ноябрга қадар Самарқандга кириш йўллари ёпилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги огоҳлантирди.
Транзит транспорт воситалари учун айланма йўналишлар яратилган. Ҳайдовчиларга айланма йўл хариталарини кўриш имконини берувчи QR-кодли флаерлар тарқатилади.
ИИВ Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларини Самарқандга сафарларни имкон қадар кейинроққа қолдиришга чақирди.
“Мазкур кунларда Самарқандга сафар режалаштирган бўлсангиз, имкон бўлса, ташрифни бошқа кунга қолдиринг. Бу чоралар халқаро анжуманни хавфсиз ўтказиш учун зарур”. дейилади вазирлик хабарида.
ЮНЕСКО конференсияси 1985-йилдан бери илк бор Париждан ташқарида ўтказилади. Сессия Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуасида бўлиб ўтади.