Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқанддаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл фарзанди туғилганидан кейин вафот этди

Самарқанддаги туғуруқхонада ҳомиладор аёл фарзанди туғилганидан кейин вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманидаги туғруқхонада шифокорлар айби билан ҳомиладор аёл вафот этганлиги ҳақида хабар эълон қилинган.

Аниқланишича, 2022 йил 28 май куни Каттақўрғон шаҳар, А.Навоий кўчасида яшовчи фуқаро М.Я. ҳомиладорлиги сабабли Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлимига мурожаат қилган. Шу куни туғруқ бўлимига “Ҳомиладорлик I, 38-39 ҳафта,
1-туғруқ (33 ёш), туғруқни I даври, гистатцион анемия енгил даражаси” ташхиси билан ётқизилиб, кузатувга олинган.

Шундан сўнг, “Ҳомила чаноқ бош диспропорцияси. Ҳомилани ноаниқ ҳолати” ташхиси қўйилиб, ҳаётий кўрсатма сабабли 29 май куни кеч соат 02:00 да ҳомиладор аёлнинг яқин қариндошларини розилиги билан кесар-кесиш операцияси ўтказилган ўғил ҳомила оператив йўл билан туғдирилган. Она ва боланинг аҳволи яхши бўлиб, операциядан сўнг туғруқ бўлимида кузатувда бўлган.

6 июнь куни соат 15:10 да бемор М.Я. Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмаси “Реанимация” бўлимида “Илк чилла даври. Кесар-кесиш операциясидан кейинги ҳолат (9 сутка). Ўткир ўпка-юрак етишмовчилиги. Полиорган етишмовчилиги” ташхиси билан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 6 июнь куни Каттақўрғон шаҳар прокуратураси терговчиси ва тезкор тергов гуруҳи аъзолари ҳодиса жойига чиқиб, ҳодиса жойини кўздан кечиришган ва М.Я.нинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига хизмат текшируви тайинланиб, ишга алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 18:34 22.06.2022. Ўқилди: 3849 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!