Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқанддаги боғча болаларига “сасиган” гўшт едирилган(ми)?

Самарқанддаги боғча болаларига “сасиган” гўшт едирилган(ми)?

Журналистлар, жумладан, Каттақўрғон туманидаги 38-сон мактабгача таълим муассасасида бўлишди.

 

“Муассасадаги шарт-шароитлар билан танишар эканмиз, бу ерда жуда хунук бир манзарага гувоҳ бўлдик”, деб ёзади мақола муаллифлари.

 

“Болажонларга мазали таомлар тайёрлаб бериш учун келтирилган 4-5 килограмм чамасидаги музлатгичда сақланаётган гўшт айниб, сасиб кетган. Мазкур ҳолатдан ҳижолатга тушган Гулзода Рўзиева юрагидаги дардларини тўкиб солди.

 

- Бу гўшт маҳсулотини бир неча кун олдин таъминотчилар олиб келганида ҳам шундай ҳолатда эди, - дейди муассаса ҳамшираси Гулзода Рўзиева. – Бу ҳақда мудирамизга ҳам айтиб, бундай гўшт маҳсулотларини болалар учун тайёрланаётган овқатларга солиб бўлмаслигини тушунтирганман. Тўғрида, Худо кўрсатмасин, эртага бирон кор-хол бўлса бунинг учун ким жавоб беради? Бу гўшт қандай келтирилган бўлса, шундай музлатгичда турибди. Ундан бир кило ҳам ишлатишга қўймадим.

 

Вазиятнинг бу даражагача келиб қолганидан таажубга тушиб, масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман Давлат санитария ва эпидемиология назорат маркази мутасаддилари билан боғландик.

 

- Бу масалада тумандаги бир нечта мактабгача таълим муассасаларидан мурожаатлар бўлган эди, - дейди ДСНЭМ бош шифокори Замонали Ҳалилов. – Мурожаатда айнан гўшт маҳсулотини истеъмолга яроқли ёки яроқсизлиги сўралмаган. Гўшт маҳсулотини айни пайтдаги ҳолатини аниқлаб бериш сўралган эди.

 

Мутахассисларимиз томонидан ўтказилган текширишлар натижасига кўра, гўшт маҳсулоти Самарқанд шаҳридаги таъминотчилар томонидан махсус транспортда эмас, юк автомашинасида ташиб келингани боис, сифатида ўзгаришлар юз бергани тўғрисида хулоса берилган.

 

Ундан кейинги жараёнлар қай даражада давом этган, бундан хабаримиз йўқ. Агар муассасадаги гўшт маҳсулоти ҳақиқатдан ҳам истеъмолга яроқсиз ҳолатга келган бўлса бу борада боғча мутасаддилари бизга хабар беришлари керак эди.

 

“Зарафшон” газетасининг интернет нашрида келтирилишича, мободо, агар тарбияланувчиларга шунақа сифатсиз гўштдан таом тайёрлаб едириладиган бўлса, бунга албатта масъул раҳбарлар жавоб беришади.

 

Наҳотки тизимда шундай улкан ислоҳотлар бораётган бир пайтда айрим боғчаларда тарбияланаётган болалар сасиган гўшт билан сийланаётган бўлса?!”, деб ёзади мақола муаллифлари.

Manba: uznews.uz

Киритилди: 12:28 14.07.2018. Ўқилди: 2878 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!