10 ноябр куни Абу-Дабида Россия, АҚШ ва Украина ўртасида бўлиб ўтадиган музокараларда Европа Иттифоқи вакиллари бевосита иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.
Учрашувда Европа комиссияси ва Европа кенгаши вакиллари, шунингдек, Франция, Германия ва Буюк Британиянинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилари қатнашиши кутилмоқда.
Нашр манбасига кўра, европаликлар музокаралар залига киритилмаслиги мумкин. Бироқ уларнинг учрашувда иштирок этиш шакли ҳозирча аниқ эмас.