Ўзбекистон 9 ойда 10 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳни қабул қилди.
Бу ҳақда Туризм қўмитаси қошидаги «Миллий PR-марказ» раиси маслаҳатчиси Шаҳбоз Саидханов маълум қилди.
Унинг айтишича, сайёҳларни Silk Road Samarkand, Амирсой ва Белдерсой каби масканлар, халқаро концертлар, марафонлар ҳамда гастрономик саёҳатлар жалб қилмоқда.
Жумладан:
▪️Женнифер Лопес концертига 15 минг нафар хорижлик меҳмон келган.
▪️Андреа Бочелли чиқишини томоша қилиш учун 40 та давлатдан 2 минг нафар меҳмон ташриф буюрган.
Саидханов Ўзбекистонни кино суратга олиш майдони сифатида ривожлантириш, қўшма мусиқа фестиваллари ва медиа-турлар ташкил этиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, хорижий ҳамкорларни 25 ноябрь куни Тошкентда очиладиган халқаро туризм ярмаркасига таклиф қилган.