Эроннинг турли ҳудудларида яшаш шароитининг ёмонлашуви, коммунал хизматлардаги узилишлар ҳамда нарх-навонинг кескин ўсиши сабабли янги норозилик намойишлари бошланиб кетди. Пойтахт Теҳрон ва бошқа ҳудудларда намойишчиларнинг хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлари кузатилмоқда.
Маълумотларга кўра, Систан ва Белуджистан вилоятида аҳоли бир неча кун давомида ичимлик суви, электр энергияси ва нонсиз қолгани сабабли кўчага чиққан. Маҳаллий аҳоли, жумладан аёллар ва қизлар фаол норозилик билдириб, ҳокимиятдан вазиятни зудлик билан ҳал қилишни талаб қилган.
Миллий валюта – риалнинг кескин қадрсизланиши ва оғир иқтисодий аҳвол аҳолининг ҳаёт даражасини кескин пасайтириб юборган. Мавжуд инқироз фонida сиёсий ўзгаришларни талаб қилиш ҳам кучайиб, охирги шоҳнинг ўғли Реза Пехлеви «катта ўзгаришлар» яқинлашаётганини эълон қилди ва халқни ҳамда армияни бирлашишга чақирди. Экспертлар ҳал этилмаётган ижтимоий-иқтисодий муаммолар янада кенг кўламли норозиликларга сабаб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.