Украина Олий Радаси мамлакат Қуролли кучлари таркибида Космик кучларни ташкил этиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Украина ОАВлари хабар берди.
Маълум қилинишича, янги қўшин тури ракета таҳдидларига қарши курашиш билан шуғулланади. Жумладан, Россиянинг "Орешник" ракетасига қарши чоралар кўриш ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, Украина разведка ва Россия қўшинларини кузатиш учун ўз ҳарбий сунъий йўлдошларини яратишни режалаштирмоқда.
Космик кучлар Қуруқликдаги қўшинлар, Ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз кучлари билан тенг мақомга эга бўлиши кутилмоқда.