Бугун 7 октябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда юк машинаси ва “Жигули” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Самарқандда юк машинаси ва “Жигули” иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Шу йилнинг 4 октябрь куни Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида тақиқлаган жойдан қайрилган “ГАЗ53” юк машинаси “Жигули” билан тўқнашди.

Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 4 октябрь куни тунги соат 23:20 атрофида туманнинг “Искандарий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4R46 автомобиль йўлида содир бўлган. “ГАЗ53” ҳайдовчиси қайрилиб олиш мумкин бўлмаган жойдан қайрилиб олаётганда тўғридан келаётган “ВАЗ2103” русумли автотранспорт воситачи келиб урулиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

ЙТҲ оқибатда “Жигули” русумли автотранспорт воситаси ҳайдовчиси олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 11:06. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!